01/11/2017

2019 йилдан бошлаб Ўзбекистонда электрон меҳнат дафтарчалари юритилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январь санасидан бошлаб қоғозли меҳнат дафтарчаларини бериш тўхтатилади, деб ёзмоқда Podrobno.uz сайти. Унинг ўрнига жисмоний шахсларга тегишли умумреспублика маълумотлар базасида сақланадиган электрон вариант жорий этилади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги Меҳнат кодексига киритилиши режалаштирилган, жумладан электрон дафтарчаларнинг пайдо бўлишини ҳам кўзда тутган бир қатор ўзгартиш ва қўшимчаларни тайёрлади, дейилади хабарда. Унга кўра, 2019 йилнинг 1 январидан кейин берилган қоғоз форматли меҳнат дафтарчалари яроқсиз деб топилади. Бироқ ушбу санагача очилган мана шундай дафтарчаларга эса 2021 йилнинг 1 январига қадар қайдларни ёзишга рухсат этилади.

Иш фаолияти энди бошлаган ва иш стажига эга бўлмаган ходимларга тегишли қайдлар 2019 йилнинг 1 январидан эътиборан фақат рақамли форматда ёзилиши талаб қилинади. Янги электрон меҳнат дафтарчаси қоғоз дафтарчанинг ўзгартирилган версияси бўлиб, унда ишга қабуб қилинганлик, меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ва ходим томонидан ижтимоий суғуртага киритилган бадаллар ҳақидаги маълумотлар қайд этиб борилади.
Made on
Tilda