26/09/2017

Роскомнадзор: 2018 йилда Facebook Россияда блокланиши мумкин

Россиянинг алоқа, ахборот ва оммавий коммуникация технологияларини назорат қилиш бўйича Федерал хизмати (қисқача: Роскомнадзор) агар Facebook компанияси россиялик фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни локализация қилиш талабини бажармаса, ушбу ижтимоий тармоқ мамлакат ҳудудида блоклаши мумкин. Бу ҳақда мазкур федерал хизмат раҳбари Александр Жаров шундай деб баёнот берган, дея хабар бермоқда Интерфакс.

Унинг сўзларига кўра, федерал хизмат ҳозирча, яъни 2017 йил давомида Facebook`ни қонунларга қай тарзда риоя этишини текширмайди, бироқ 2018 йилда бу ҳолат ўзгариши мумкин.

Твиттер ижтимоий тармоғи келгуси йилнинг ўрталарида россиялик фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни мазкур мамлакат ҳудудига кўчириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мана шундай талабларни бажармагани учун Роскомнадзор 2016 йилда LinkedIn ижтимоий тармоғини Россия ҳудудидаги фаолиятини чеклаган эди.
Made on
Tilda