17/07/2017

Бойлар ҳам йиғлайди: Қимматбаҳо смартфонлар тайёрлайдиган Vertu бренди банкрот деб эълон қилинди

Премиум смартфонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Vertu бренди банкрот деб эълон қилинди. Ба ҳақда Hi-Tech.Mail.Ru тарқатган хабарда айтилишича, компаниянинг Буюк Британиядаги фабрикаси ёпилади ва барча (200 киши) ишчилар ишдан бўшатилади. Бироқ бренднинг ҳозирги эгаси туркиялик тадбиркор Мурад Хақон Узан тез орада керакли сармояни йиғиб, компанияни иқтисодий инқироздан сақлаб қолиш ҳаракатида.

Vertu сармоядорлар олдидаги 165 млн доллар миқдоридаги қарзини қайтара олмагач, банкрот ҳолатига тушиб қолган. Vertu смартфонлари, айтиш жоиз, Android платформасининг эски версияларида ишлаган ва кучли техник параметрларга эга бўлмаган. Бренд асосан дизайн ва ўзига хослик сабабли жон сақлаб келаётган эди.

Vertu смартфонларининг нархи 7500 доллардан бошланган ва бу кўрсаткич 360 000 долларгача етган.
Made on
Tilda