13/10/2017

Дунёни ўзгартирган сана: 13 октябрь – уяли алоқа ишга тушган кун

1983 йилнинг 13 октябрь куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида (Иллинойс) AMPS стандарти ишладиган жаҳондаги биринчи уяли алоқа тармоғи ишга тушди. Умуман олганда, мазкур технологияни барча мобил тармоқларнинг ибтидоси, деб аташ мумкин.

Радиотўлқинлардан янада самаралироқ фойдаланиш истаги ҳудудларни уяларга (ари уяси тамойили бўйича) бўлишга сабаб бўлади. Бундай шароитда бир-биридан узоқда жойлашган уялар ягона частотада ишлай оларди.

Орадан вақт ўтиб AMPS стандарти ўрнига DAMPS стандарти қўлланила бошлади. DAMPS стандарти 2012 йилгача ишлатилган, ҳозирда инсоният 5G тармоғини ишга тушириш остонасида турибди.
Made on
Tilda