25 aprel 13:02

100 мингта «iPhone»дан 1 килограмм олтин ажратиб олинади (видео)

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.

«Apple» ўзининг атроф-муҳит ҳимоясига бўлган эътибори билан ҳам машҳур бўлиб, у қайта ишлаш технологиясидан кенг ишлатади. 2016 йилдан бери эски «iPhone»ларни утилизация қилишда «Лиама» роботидан фойдаланиб келган бўлса, эндиликда унинг ўрнини янги машина — «Daisy» эгаллади, деб ёзади Хабар нашри.

Робот фойдаланувчилар томонидан топширилган эски «iPhone»ларни утилизация қилиш ва ундан олинган эҳтиёт қисмларни кейинги гаджетларда ишлатиш учун ажратиб олиш билан шуғулланади. «Daisy» бу ишни одамлардан кўра тезроқ баражади. Робот «iPhone»нинг тўққизта моделини фарқлай олади ва бир дақиқадан камроқ вақт ичида учта смартфонни «сочиб ташлайди».

Машина нафақат эски гаджетларни бўлакларга бўлади, балки автоматик равишда материалларни ажратиб, қайта ишлашга юборади. «Daisy» ҳар 100 мингта «iPhone»дан салкам 2 тонна алюминий, бир килограммга яқин олтин, саккиз килограмм кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни ажратиб олади.

Did you find apk for android? You can find new Free Android Games and apps.




Ўртоқлашиш:
Добавить комментарий

iPad Pro ҳамда iPhone 2018 ҳақида янги маълумотлар эълон қилинди

Want create site? Find Free WordPress Themes and plugins.Тайваннинг Economic Daily News журналида ёзилишича, Apple компанияси жорий йилда 11 дюймли дисплейга эга янги iPad Pro’ни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда, деб маълум қилмоқда Дарё нашри. Аввалроқ iPad Pro 10,5 дюймли дисплейга эга бўлиши ҳамда Home тугмачаси олиб ташланиши ҳақида маълум қилинганди. Тахминларга кўра, унинг дисплейи 11 дюймга […]

14 mart 10:55